Янгиланган WBA рейтингида ўзбекистонлик боксчиларнинг натижалари қандай кўриниш олди?
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) декабрь ойи рейтингини эълон қилди.Унда бир қатор ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари ҳам ўрин олган. Жумладан, 76,2 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган Бектемир Мелиқўзиев (4-4-0-0-3 KO) илк маротаба топ 15 таликдан ўрин олди. Хабарингиз бор, ушбу юртдошимиз сўнги жангида ғалаба қозониб, WBA Continental Amerikas чемпионлик камарини қўлга киритган эди. У ўз вазн тоифасида 15-ўринда қайд этилган.
55,3 кг вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Муроджон Аҳмадалиев ( 7-7-0-0-6 КО) эса ҳамон вазн тоифасида етакчилик қилмоқда.
Яна бир истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримов ( 4-4-0-0-4 КО) 4-ўринда, Шоҳжаҳон Эргашев (17-17-0-0-15 КО) ўз ўрнини сақлаган ҳолда 6-поғонада қайд этилган. Рио Олимпиадаси совриндори Шаҳрам Ғиёсов (9-9-0-0-7 КО) эса бир поғона пастлаб, 8-ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингда бошқа ўзбекистонлик боксчилар ўрин олмаган.
Фикрлар