Январь ойида жанг қиладиган ўзбекистонлик профессионал боксчилар билан танишинг (Анонс)
2019 йил ўзбекистонлик профессионал боксчилар учун омадли келди десак янглишмаган бўламиз.Сабаби, чармқўлқоп усталаримиз томонидан интерконтинентал, интернационал, WBA Asia, WBC Asia каби камарлар қўлга киритилди. Бир қатор рейтинг жангларида муваффақият қозонишди. Қолаверса, янги йил аввалидан ҳақиқий чемпионлик камарини қўлга киритиш йўлида ажойиб замин тайёрлай олишди. Жумладан, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Қудратулло Абдуқаҳҳоровда шундай имкониятлар пайдо бўлди. Айниқса, Муроджон ушбу титуллар учун 2020 йилнинг дастлабки ойидаёқ рингга кўтарилади.
Қуйида шу ва бошқа ўзбекистонлик боксчиларнинг январь ойида ўтказадиган жангларини эътиборингизга анонс тарзида ҳавола этамиз.
17 январь (АҚШ)
Шоҳжаҳон Эргашев (Ўзбекистон)- Адриан Эстрелла ( Мексика)
Ушбу жанг рейтинг мақомида бўлиб ўтади.
19 январь (Жанубий Корея)
Абдурасул Исмоилов (Ўзбекистон) - Нуо Мин (Хитой)
63.5 кг вазн тоифасида бўлиб ўтадиган ушбу қарама-қаршилик ҳам рейтинг жанги ҳисобланади.Ушбу тўқнашув Сеул шаҳрида бўлиб ўтади.
24 январь (Россия)
Муҳаммадсалим Сотволдиев (Ўзбекистон) -Герен Фонку (Камерун)
66.7 кг вазн тоифасида бўлиб ўтадиган мазкур жанг ҳам рейтинг мақомида бўлиб ўтади.
24 январь (Россия)
Равшанбек Умурзақов (Ўзбекистон) - Эснейк Корреа ( Венесуэла)
Юртдошимиз бу сафар WBA Asia камарини ҳимоя қилади.
30 январь (АҚШ)
Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) -Даниэль Роман (АҚШ)
Мазкур жанг WBA ҳамда IBF йўналишидаги чемпионлик камари учун бўлади. АҚШлик боксчи ушбу камарларнинг амалдаги соҳиби саналади. Агар, юртдошимиз уни мағлуб эта олса, ўзбек профессионал боксида янги саҳифа очилади.
Бу борада барча боксчиларимизга омад ёр бўлсин. Биз уларга ишонамиз!
Фикрлар