Январнинг энг қиммат трансферлари

Статистика мутахассислар қишки  трансферлар ойнаси тарихида амалга оширилган энг қиммат харидлар рейтингини тузиб чиқди.

Таъкидлаш лозимки, бу трансферларнинг ҳаммаси ҳам ўзини оқламаган. Шу боис, аксарият клублар мавсум ўртасида шошилинч тарзда трансферларни амалга оширишдан ўзини тийиб туради ва масалани ёзда ҳал қилади.

Қуйида январь ойининг энг қимматбаҳо трансферлари билан танишинг.

Михаил Мудрик — Донецкнинг “Шахтёр”идан “Челси”га 61,6 миллион фунт (2023 йил);

Душан Влахович — “Фиорентина”дан “Ювентус”га 62,8 миллион фунт (2022 йил);

Виржил ван Дейк — “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га 75 миллион фунт (2018 йил);

Энцо Фернандес — “Бенфика”дан “Челси”га 106,8 миллион фунт (2023 йил);

Филиппе Коутиньо — “Ливерпуль”дан “Барселона”га 108 миллион фунт (2018 йил).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!