Япония. Достон Турсуновнинг жамоаси 21-ўринга тушиб кетди

Ҳамюртимиз Достонбек Турсунов фаолият олиб борадиган "Ренофа Ямагучи" жамоаси сафарда "В-Варен Нагасаки" клубига қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида рақиб билан муроса кўчасини танлади.

Турсунов беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб, 44-дақиқада огоҳлантириш олди. Шу тариқа "Ренофа Ямагучи" ҳисобидаги очколар сони 5 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 22 жамоа орасида 21-ўринни тушиб кетди.

Япония "J2" Лигаси. 8-тур

"В-Варен Нагасаки" - "Ренофа Ямагучи" 2:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!