Япония. Достон Турсуновнинг жамоаси иродали ғалабага эришди
Ҳамюртимиз Достон Турсунов фаолият олиб борадиган "Ренофа Ямагучи" жамоаси сафарда "Фукуока"га қарши баҳс олиб борди. Мазкур беллашувда мезбонлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олганликларига қарамай якунда "Ренофа Ямагучи" 4:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.
Турсунов бугун ҳам ўтган турда бўлгани сингари захира ўриндиғида қолди. Шу тариқа "Ренофа Ямагучи" ҳисобидаги очколар сони 23 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 16-ўринга кўтарилиб олди.
Япония "J2" Лигаси. 20-тур
"Фукуока" - "Ренофа Ямагучи" 2:4.
Фикрлар