Япония клуби Роббен билан шартнома имзоламоқчи

“Бавария” ярим ҳимоячиси Арьен Роббен фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин.

Голландиялик футболчига Япониянинг “Токио” клуби қизиқиш билдирмоқда. Роббен катта эҳтимол билан ушбу жамоа билан шартнома имзолаши мумкин. Унинг “Бавария” билан шартномаси шу йилнинг ёзида якунланади. Шундан сўнг у эркин агент сифатида “Бавария”ни тарк этади.

Роббен учун “Токио” клубидан ташқари, Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!