Япония клуби Тошкент шаҳар болалар академияси жамоасини ҳам мағлуб этди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, футболни янада оммавийлаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Япониянинг “Ванфоре Кофу” футбол клуби айни кунларда мамлакатимизнинг бир қатор болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Кеча Самарқандда япониялик футболчилар вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Бугун "Ванфоре Кофу" жамоаси Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида Тошкент шаҳар болалар ва ўсмирлар академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушишди. Учрашув 2:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Эндиликда 7 апрель куни Япония жамоаси "Чиғатой"да Андижон ва Наманган футбол академиялари тарбияланувчилари билан баҳс олиб боришади.
Фикрлар