Япония ўз майдонида 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларнинг ярмини бир футболчи киритди

Бундан бироз аввал, “ЖЧ-2022” ҳамда “Осиё кубоги-2023” қўшма саралашининг 2-раунд гуруҳ босқич 7-туридан ўрин олган Япония ҳамда Мьянма терма жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Мезбонларнинг мутлақ устунлигида ўтган ўйин голлар шоусига айланиб кетди. Якунда японлар рақиб дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди. Голларга Такуми Минамино (8', 66'), Юя Осако (22', 30', 36', 49', 88'), Хидемаша Морита (57'), Даити Камада (84') ва Ко Итакура (90') муаллифлик қилди.

Бу ғалабадан сўнг, Япония ўзи жой олган “F” гуруҳида 6 та ўйинда 6 та ғалаба билан 18 очко жамғарди ва саралашнинг 3-раундига йўлланмани қўлга киритди. Мьянма эса 6 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!