Япония терма жамоаси аъзоси "Тоттенхэм"га ўтади

  • 15 июля, 2021, 13:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиянинг "Болонья" клуби марказий ҳимоячиси Такехиро Томиясу янги мавсумни Англия премьер-лигасида бошлайди.

Tecno

The Athletic нашри тарқатган хабарга қараганда, "Тоттенхэм" клуби 22 ёшли япониялик футболчининг трансфери масаласини деярли ҳал қилган. Унга кўра, “шпорлар” Томиясу учун италияликларга 17,5 миллион евро тўлайди.

Томиясу ўтган мавсум "Болонья" сафида жами 33 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол урди.

Такехиро Томиясу 2018 йилдан буён Япония терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида жами 28 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию