Япония терма жамоасида ўйнаган футболчи 32 ёшида вафот этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Япония терма жамоасининг собий ҳужумчиси Масато Кудо 32 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Кудо  йил бошидан бери “Тегевахаро Миядзаки” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Унинг саломатлиги ёмонлашгач, 3 октябрь куни шифохонага ётқизилди. Футболчи бош миясидан операция қилинганидан кейин ўзига келмай, вафот этди.

Масато Кудо фаолияти давомида Канаданинг “Ванкувер Уайткэпс” ва Япониянинг “Кашива Рейсол”, “Санфречче Хиросима”, “Ренофа Ямагути” каби клубларида ҳам ўйнаган.

Япония терма жамоаси сафида тўртта баҳсда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига иккита тўп киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!