Япония ва молдовалик мутахассислар стол тенниси бўйича семинар ўтказди

Мазкур семинар Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилди. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан келган 150 нафар аёл мураббийлар қатнашди. 

Семинарни Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова, Молдовада хизмат кўрсатган спорт устаси Елена Мокроусова ҳамда япониялик Чинатсу Мазаки каби мутахассислар олиб борди. Унда иштирокчилар стол теннис спорт тури бўйича янгиланган қоидалар, спортчиларни замонавий техникалардан фойдаланган ҳолда янгича услуб бўйича шуғуллантириш ва аёллар ўртасида ушбу спорт турини янада оммалаштириш бўйича керакли маълумотларга бўлдилар.
 
– Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад, стол теннисини аҳоли, айниқса, аёллар ўртасида кенг оммалаштириш уларни бўш вақтларини спорт билан мазмунли ўтказган ҳолда саломатликларини янада яхшилашга қаратилган, – дейди С.Маҳмудова. – Шунингдек, ёшларни ушбу спорт тури билан профессионал тарзда шуғуллантириб янги номларни камол топишига ўз ҳиссаларини қўшаётган мураббийларга ва нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказаётган мураббийларимиз учун керакли кўрсатмаларни бердик. Ўйлайманки, бу каби семинарлар мураббий ва ҳакамларимизнинг келгуси фаолиятларида муҳим дастурил амал бўлади.
 
photo_2019-11-22_07-00-53photo_2019-11-22_07-01-24photo_2019-11-22_07-00-53_1
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!