Япония ва Саудия Арабистони дурангга имзо чекди. Плей-офф масаласи сўнгги турда ҳал бўлади

U23 Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Япония - Саудия Арабистони учрашуви ниҳоясига етди. Унда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ҳар икки томон вакиллари кўплаб ҳужумлар уюштирди, аммо баъзида дарвозабонлар яхши ҳаракат қилган бўлса, айрим ҳолатларда ҳужумдагиларга аниқлик етишмади.

Шу тариқа, "саҳро лочинлари" очколари сонини 4 тага етказиб олди. Кун чиқар юрт вакилларида ҳам худди шунча очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!