Япониялик "Монстр" яна рингга қайтмоқда

  • 20 август, 2020, 17:38
  • 0
  • Бокс

3 вазнда жаҳон чемпиони япониялик Наоя "Монстр" Иноуэнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. “Top Rank” рахбари Боб Арумнинг маълум қилишича, Иноуэ ўзининг навбатдаги жангини Жесон Мелонейга қарши ўтказaди ва ўзининг WBА, IBF жаҳон чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Ушбу тўқнашув ноябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Наоя Иноуэ (19-0, 16 КО) ўта енгил (50.8 кг), супер ўта енгил (52.1кг) вазнда собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланиб, ҳозирда 53 кг вазн тоифасида WBА ва IBF, “The Ring” камарлари, шу билан биргаликда WBSS супер серияси ғолиби ҳисобланади. Шунингдек,  Муҳаммад Али совринини ҳам қўлга киритган. Иноуэ ўзининг охирги жангини супер серия финалида Нонито Донейрга (40-6, 26КО) қарши ўтказиб, шиддатли кечган баҳсда очколар ҳисобида ғалаба қозонганди.

Жесон Мелоней (21-1, 18КО) жорий йилнинг 25 июн куни Леонардо Бизни (18-3, 9КО) 7-раундда нокаутга учратган эди. У ўзининг ягона мағлубиятини собиқ жаҳон чемпиони Эмануэль Родригесдан (19-1, 12КО) қабул қилиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!