Япониялик "янги Месси" "Реал" билан шартнома имзолади

Япониянинг "Токио" клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо "Реал"да фаолиятини давом эттиради. Қизиғи шундаки, Кубо "Барселона" тарбияланувчиси. У Каталония клубининг таркибида тўрт йилни ўтказган (2011-2015 йиллар).

Испания клуби билан тузилган шартноманинг тафсилотлари хабар қилинмаган, аммо матбуотнинг айтишича, трансфер қиймати 2 млн евро.

Ўтган мавсумда 18 ёшли ярим ҳимоячи япон клуби учун 17 та учрашув ўтказиб, 5 та гол урди. 9 июнь куни Кубо Япония терма жамоасида дебют қилди - Сальвадор билан учрашувнинг 67-дақиқасида (2:0), у Такуми Минаминонинг ўрнига туширилди.

Кубо "Реал"нинг ҳозирги трансфер ойнасида олтинчи сотиб олинган ўйинчисига айланди - клуб бундан аввал Родриго, Эдер Милитао, Лука Йович, Эден Азар ва Ферлан Менди билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!