Яқин ўтмишдаги боксимиз юлдузларининг ноқулай рақиблари кимлар эди?

1990-2000 йилларда ҳам ўзбек боксида ажойиб авлод шаклланган эди. Жумладан, Артур Григорян, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Руслан Чагаев, Рустам Саидов, Ўткирбек Ҳайдаров, Карим Тўлаганов, Ҳикматиллох Аҳмедов, Тимур Сулейманов, Лазиз Зокиров, Алишер Авезбоев, Олег Маскаев, Дилшод Ёрбеков, Наримон Отаев, Тўлқинбой Турғунов, Қувонч Тайғонбоев, Икром Бердиев, Сергей Михайлов, Тимур Ибрагимов, Алишер Раҳимов, Тимур Туляков, Фарҳод Бакиров, Уйғун Сиддиқов, Равкат Эралиев ва яна жуда кўплаб, кучли чармқўлқоп усталари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишган эди. Уларнинг аксарияти ҳозирда мураббий ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бормоқда. Айнан, ушбу боксчиларимиз даврида ҳам Ўзбекистон ички чемпионатлари жуда кучли ва рақобатга бой бўлган. Халқаро турнирлар эса, янада қийинроқ эди. Чунки, ўша вақтларда ҳам Куба, Россия, Қозоғистон, Украина, АҚШ терма жамоалари кучли кўриниш олганди...
Биз юқорида санаб ўтган боксчиларимизнинг баъзилари билан боғланиб, уларнинг ҳаваскор боксдаги ноқулай бўлган рақиблари билан қизиқдик.

                                                 Муҳаммадқодир Абдуллаев

- Ҳар доим Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлишнинг ўзи қийин бўлган. Рақобат жуда кучли ва маҳоратли рақиблар жуда кўп эди. Турли вазнларда иштирок этганмиз, умумий қилиб айтганда, наманганлик Баҳром Қирғизбоев, Тошкент вилоятидан Сирожиддин Наимов, Фарҳод Бакиров жиддий рақиб бўлишганди. Халқаро турнирларда эса, беларуслик Сергей Биковский жуда ноқулай эди.

кадир
                                                         Рустам Саидов

- Ўзбекистон миқёсида Руслан Чагаев ҳамда Лазизбек Зокировни айтган бўлардим. Жаҳонда эса, Роман Романчук, Алексей Лёзин, Алексус Рубалкаба (Куба), Роберто Камарелли (Италия) жуда ноқулай эди.

рустам са
                                                           Қувонч Тайғонбоев

- Ўзбекистон чемпионатида энг кучли рақибим бухоролик Наримон Отаев бўлган. Ажойиб боксчи эди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! Наримон акадан, Фарҳод Бакировдан яна бир нечта рингдаги жиддий рақибларимдан кўп нарса ўрганганман. Улар билан тўқнашувда ютиб, ютқазган пайтлар бўлган. Лекин улар билан бўлган рақобат, профессионал фаолиятимдаги камтарона ютуқларимга сабаб бўлган, деб айта оламан. Халқаро турнирларда россиялик Олимпиада чемпиони Олег Саитов эди. Унинг ноқулайлик жиҳати, ёпишиб, қўлларни блоклаб, эркинроқ ҳаракат қилишга қўймасди. Шундай бўлса-да, у билан бўлган жангимда ўзимни ютқазганман, деб ҳисобламайман. Одатда, ҳаққоний мағлубиятимни ҳар доим тан олганман ва ҳеч қачон ўзимни оқламаганман. Лекин Саитов билан жангда шунчаки унинг Олимпиада чемпионлиги муҳим роль ўйнаган.

куонч
                                                                 Тўлқинбой Турғунов

- Вазн тоифамда кучли боксчилар жуда кўп эди. Алоҳида таъкидлаб ўтиш керак бўлса, жиззахлик Дилшод Каримовни айтган бўлардим. Кейинчалик Дилшод Маҳмудов етишиб чиқди. Халқаро мусобақаларда эса, ашаддий ва ноқулай рақибим, таиландлик Самлак Камсинг эди.

тулкин ака
                                                                    Алишер Раҳимов

- Мен бир нечта вазн тоифасида фаолият юритгандим. Ўзбекистон чемпионатида Тимур Туляков ва фарғоналик Дилшод Юлдашев билан бир неча бор тўқнаш келганмиз ва улар яхши савиядаги рақиблар эди. Жаҳон миқиёсида эса, кубалик Гильерме Ригондо, россиялик Раимкул Малахбековларга қарши жанг қилиш қийин бўлганди.

алиш

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!