Яқин ўтмишнинг машҳур ҳужумчиларидан бири Уругвай 2-дивизионида иштирок этувчи жамоа бош мураббийига айланди
Уругвайнинг "Атенас" клуби Диего Форланни бош мураббий сифатида таништирди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 41 ёшли мутахассис мамлакатнинг 2-дивизионида иштирок этувчи жамоа билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.
Айтиш керакки, яқин ўтмишнинг энг машҳур ҳужумчиларидан бири бўлган Форлан учун бу мураббийлик фаолиятидаги иккинчи жамоа бўлди. Бундан аввал у "Пеньяроль" клубини бошқарган.
Диего Форлан футболчи сифатида "Манчестер Юнайтед", "Вильярреал", "Атлетико" ва "Интер" каби гранд клубларда ўйнаган.
Фикрлар