Яқиндагина "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирган Фернандиньо: Клуб билан яна янги битим тузишга тайёрман

«Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Фернандиньо келажакда яна жамоа билан янги битим тузишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.

Яқиндагина клуб билан шартномамни узайтирдим ва бундан бахтлиман. Агар "Манчестер Сити" билан келажакда яна янги битим тузиш бўйича гаплашадиган бўлсак, ғоят хурсанд бўламан, - деди Фернандиньо.
 
Бразилиялик хавбек бу мавсум АПЛ доирасида "шаҳарликлар" шарафини 23 ўйинда ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!