
Ярим енгил вазнда янги чемпион аниқланди!
Ҳозиргина "UFC 314" турнири ўз ниҳоясига етди.
Унинг асосий тўқнашувида Александр Волкановски ва Диего Лопес ўзаро жанг қилди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда австралияликнинг қўли баланд келди. У ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, ярим енгил вазнда чемпионга айланди.
Шу тариқа Александр ўз камарини қайтариб олишга муваффақ бўлди.
Фикрлар