Яспер Силлессен: "Барселона"да захирада ўтиргандан "Валенсия"да ўйнаган яхшироқ

Мавсумлар оралиғида "Валенсия"га кўчиб ўтган дарвозабон Яспер Силлессен нега "Барселона"дан кетишга қарор қилганини изоҳлади.

“Менда “Барса” билан ҳеч қандай муаммо бўлмаган, бироқ мен мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайман. Бу жамоани алмаштиришимга сабаб бўлган ягона нарса. Қолаверса, “Валенсия”га ўтишимни орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман. “Барселона”да захирада ўтиргандан кўра шу ерда ўйнаганим яхши”, - дейди голландиялик посбон.

Маълумот учун, Силлессен ўтган мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида бор йўғи 10та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!