Яхши мутахассис кўчада қолмайди!
ПСЖ раҳбарияти жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино билан хайрлашишини маълум қилдган. Бунга парижликларнинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсиз иштироки сабаб бўлгани ҳам айтилди.
Marca нашрининг хабар беришича, аргентиналик мутахассис Парижда кетса ҳам, ишсиз қолмайди. Маълумотларга қараганда, Почеттинога Бильбаонинг “Атлетик” клубидан жиддий таклиф бўлмоқда.
Баск клуби ўтган мавсумни саккизинчи поғонада якунлади ва Еврокубоклардан қуруқ қолди. “Атлетик” раҳбарияти Почеттинони бош мураббий қилиб тайинлаб, жамоани юқори ўринлар учун курашадиган даражага олиб чиқмоқчи.
ПСЖ мутасаддилари эса ҳамон Почеттино ўрнини эгаллайдиган мураббий қидиряпти.
Фикрлар