Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман

Беларусь чемпионати биринчи даврасининг энг яхши футболчиси Жасур Яхшибоев pressball.by  сайтига блиц-интервью берди.

- Сиз борган ва ҳайратланган шаҳар қайси?

- Қатар пойтахти Доҳа. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрини ҳам айтган бўлардим. Бу шаҳар зўр. Ўта замонавий, баланд ва чиройли иморатлар кўп. Осиё чемпионлар лигасида ўйнаганимизда “Пахтакор” сафида ва ўртоқлик учрашуви учун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан борганман. Лекин мен учун энг севимли шаҳар бу Тошкент.

- Сиз яхши кўрган фильм?

- Кинони унчалик хуш кўрмайман. Бўш вақтим бўлса, футбол томоша қиламан. Умуман олганда эса, фантастик фильмлар ёқади. Мисол учун “Марвел”. Актёрлардан эса Том Круз ва Жонни Депп.

- Сизга ёқадиган таом? Шубҳасиз, палов бўлса керак.

- Худди шундай. Уни қўй гўшти ва гуручдан тайёрлашади. Майиз ва сабзи солинади. Тайёр паловнинг устига қази қўйилади. Одатда, помидор ва бодрингдан тайёрланган салат билан истеъмол қилинади. Ўзбекистонда ҳар пайшанба палов дамлаш анъанаси бор.

- Энг яхши қўшиқчи?

- Ўзбек мусиқасини танлайман. Шоҳруҳхон ва Муниса Ризаева. Улар севги ҳақида куйлайди. Арабча ҳам ёқади. “Энергетик” кийим алмаштириш хонасида ва автобусда африкалик йигитлар французча рэп қўяди. Тушунмасам ҳам эшитавераман.

- Севимли байрамингиз қайси?

- Туғилган куним ҳам, Янги йил ҳам эмас. Рамазон ва Қурбон ҳайити. 21 март – Наврўз. Бу баҳор келиши билан боғлиқ байрам.

- Ёқтирган рақамингиз?

- 24. Шу санада туғилганман. 7 ҳам ёқади. Шу рақамда ўйнаяпман. 9 ва 10 сонлари ҳам ёқади. Ўзбекистонда 9- ва 22-рақамларда ўйнаганман.

- Кундузини танлайсизми ёки оқшомни?

- Оқшомни. Ухлашни яхши кўраман. “Энергетик”да эрталаб 8:30 даги машғулотга туришга қийналардим. Ҳозир сал кўникдим. Ўзбекистонда ҳарорат иссиқ бўлгани учун асосан кечқурун шуғулланардик.

20200702175856

- Уйда қолишни хуш кўрасизми ёки кўча айланишни?

- Буниси эликка эллик. Бу кўпроқ машғулотда қанча куч сарфлаганимга боғлиқ.

- Қайси фасл ёқади?

- Ёз. Чунки иссиқ бўлади. Чўмилиш ва тобланиш мумкин. Кўчада енгилроқ кийинса бўлади. Ўзбекистонда ёзда ҳаво ҳарорати 50 даражага яқин бўлади.

- Ёқтирган жамоангиз “Барселона” эканини айтгандингиз...

- Ҳа. Бу жамоани Гвардиола бошқарган пайтдан ёқтираман. У “Барса”га янги  – тўпни назорат қилиш усули, яъни “тики-така”ни олиб кирди. Месси ҳам айнан Гвардиола даврида ҳақиқий юлдузга айланди.

275e38

- У севимли футболчингизми?

- Нафақат менинг, балки кўпчиликнинг ёқтирган ўйинчиси. Менга “Манчестер Сити”даги Маҳрез ва “Боруссия”даги Санчонинг ўйини ҳам ёқади.

- Футболдан ташқари ёқтирган спортчингиз ким?

- Муҳаммад Али. Инсон сифатида менга ўрнак. У мусулмон ва кўпчилик унга эргашиб ислом динини қабул қилган.

- Ўзбекистондан бошқа қайси терма жамоа ёқади?

- Испания. Лекин кейинги пайтда ўз даражасида ўйнай олмаяпти. Мен Иньеста ва Хави ўйнаган даврдан Испанияни ёқтириб қолганман. Ўшанда испанлар жаҳон ва Европа чемпиони бўлганди. Унгача Германиянинг ўйини ёқарди. Уларнинг услуби умуман бошқача. Тартибли ва тизимли ўйин намойиш қилишади.

xavi-hernandez-e-iniesta--posando-con-el-trofeo-de-liga-de-campeones-de-2015--xavihernandez

- Энг зўр стадион?

- Қатардаги “Ас-Садд” клуби стадиони. У ерлар жуда иссиқ, шунинг учун стадион бўйлаб кондиционерлар ўрнатилган. Стадионга киришинг билан салқин ҳавони ҳис қиласан. Битта майкада бўлган одам совуқ қотиши мумкин. 15 минг томошабин сиғади. Қатарда кўпчилик футболга бормайди. Беларусда эса Минскдаги “Динамо” ва “Борисов-Арена” бўлса керак.

- Ўзингиз иштирок этган энг қизиқарли баҳс қайси?

- 2018 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвай ва Марокашга қарши ўтказган ўртоқлик ўйинлари. Қандай зўр футболчилар ўйнаган. Уругвай билан учрашувда Суарес, Кавани ва Годинга қарши ўйнаганман. Марокашга қарши баҳсда Ҳакими, Буфал, Зиеш ва бошқа юлдузлар билан тўқнаш келганмиз. Сенегал билан спаррингда захирада қолдим. Майдонда Садио Мане порлади.

5a21b239370f2cfa348b4580

- Шиорингиз?

- Ҳеч қачон таслим бўлмаслик! Қийин дамлар ҳар кимда бўлади. Буни енгиб ўтиш керак. Ҳар куни нимага қодирлигингни кўрсатишинг керак.  Шундагина мақсадга эришасан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
05/08/2020 19:27
Узбекистан клубы дарежесин соран Жасурдан
Н. М.
03/08/2020 11:15
Кизболасифатрок.... Аразлайди салгина огиррок хазиллашсанг... Доим грустно юради...
Джеко, братиш так зачем грустишь? Пошли всех нах... улыбайся и воспользуйся то что тебя можно)
Н. М.
03/08/2020 11:15
Кизболасифатрок.... Аразлайди салгина огиррок хазиллашсанг... Доим грустно юради...
Ддеко, братиш так зачем грустишь? Пошли всех нах... улыбайся и воспользуйся то что тебя можно)
&
Okasi
03/07/2020 09:50
Йигит фикрлашни бошлабти.Омад, санга Жасур! Котта кетмасдан меҳнат қил. Шунда ҳаммаси яхши бўлади, укам. Сандан умидимиз котта.