Яя Туре: "Беллингем 19 ёшга ўхшамайди"
"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Яя Туре "Боруссия Дортмунд" яримҳимоячиси Жуд Беллингем ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Туренинг фикрича, англиялик вундеркинд футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бирига айланиш арафасида турибди.
"Бундай ўйинчи ҳимоячиларни доим ташвишга солиб келган. Улар Беллингем ҳақида хушёр туришлари талаб этилади. Жуднинг ўйинларидан уни ҳеч ҳам 19 ёшга ўхшатмайсиз.
Беллингем худди бир неча йиллик тажрибаси бор футболчилардек юқори савияда, ўзига ишонч билан ўйнамоқда. У дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирига айланиш йўлида тинимсиз меҳнат қиляпти ва яқин келажакда бунинг мевасини ҳам олади", - деди Туре.
Олдинроқ Беллингем келаси ёзда сотилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Фикрлар