Яя Туре фаолиятини Хитой клубида давом эттирадиган бўлди

"Барселона" ва "Манчестер Сити" клублари собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре ўзига Хитой клубидан иш топди.

36 ёшли африкалик футбол юлдузининг янги иш жойи "Циндао Хайню" клуби бўлди. Таъкидлаш керакки, ушбу жамоа нуфузи жиҳатидан мамлакат иккинчи дивизионида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Туренинг сўнгги жамоаси Грециянинг “Олимпиакос” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!