Яя Туре мураббий бўлмоқчи
"Барселона" ва "Манчестер Сити" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре мураббий бўлишни режалаштираётгани ҳақида гапирди.
“Сити”да Хосеп Гвардиола билан машғулотлардан сўнг ўйин тафсилотларини, у таҳлил қилишни яхши кўрадиган вазиятларни муҳокама қилардик. Ўшанда Пеп менинг ўйинни тушунишимни билган.
Ўшанда мен майдонда мураббий сифатида нимани ўйлаётганимни тушунганман. Мен ўз ўйинимни чуқурроқ тушунишга ҳаракат қилдим, бу мен учун нормал эди.
Роберто Манчини, Мануэль Пеллегрини, Гвардиола каби кучли мутахассислар қўл остида тарбияланганимдан бахтиёрман. Улар майдондаги суҳбатлар, футболчилар ўртасидаги муносабатлар жуда муҳимлигини тушунтиришган”, - деди Туре.
Фикрлар