Европанинг энг бақувват футболчиси испан клубига ўтди
30 ёшли испаниялик ҳужумчи Адама Траоре яна Ла Лига жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Инсайдер Маттео Моретто маълумотича, тажрибали форвард «Депортиво» клуби билан келишувга эришган.
Маълумотларга кўра, чўршанба, 26 август куни футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Галисияга етиб бориши кутилмоқда.
Ҳозирча Траоре эркин агент мақомига эга. Унинг сўнгги клуби Лондоннинг «Вест Хэм» жамоаси бўлган. Адама бу ёзда «болғаурарлар» сафини тарк этган эди.
2025/2026 йилги Англия премьер-лигаси мавсумида испаниялик ҳужумчи «Вест Ҳэм» таркибида тўққизта ўйин ўтказди, аммо гол ҳам, голли пас ҳам билан ажралиб тура олмади.

Фикрлар