Европанинг энг кучли клуби Диомандени сотиб олишдан нега воз кечганини тушунтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ раҳбарияти «РБ Лейпциг» жамоасида тўп сураётган ярим ҳужумчи Ян Диомандени сотиб олиш бўйича музокараларни нега тўхтатгани ҳақида расмий изоҳ берди. Аввалроқ оммавий ахборот воситалари футболчи яқин кунларда «Реал» сафига қўшилиши ва Мадрид клубида тиббий кўрикдан ўтиши кутилаётганини хабар қилган эди.

- «Пари Сен-Жермен» клуби Ян Диоманде бўйича режаларидан расман воз кечди ва барча музокараларни тўхтатди. Таклиф этилган трансфер тўлови ҳам, маош бўйича талаблар ҳам мутлақо асоссиз даражада юқори эди ва бозор барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинди.

ПСЖ ўзининг қатъий молиявий интизом ва мувозанатли таркиб тамойилларидан чекинмайди. Охирги йилларда энг кўп соврин ютиб келаётган, икки карра Чемпионлар лигаси ғолиби сифатида «Пари Сен-Жермен» инфляцияни қўзғайдиган ўйинларга ёки айрим воситачилар манёвраларига берилмайди. 

Клуб трансфер бозоридаги ўз стратегиясини хотиржам ва ишонч билан давом эттиради, — дея француз клуби баёнотидан иқтибос келтиради Marca нашри.

Ўтган мавсумда Диоманде барча мусобақалар доирасида 36 учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!