Йигитларимизнинг бугунги ғалабаси қитъа ва жаҳон шахмати тарихида янги саҳифа очди. Сабаби...

  • 09 Aug 17:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Chess
BEPUL PROPAN

Бугун ўзбек шахмати тарихида янги саҳифа очилди. Боиси Ҳиндистонда ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Эътиборлиси, шу кунга қадар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Осиё қитъасида фақатгина Хитой ғалаба қозонган холос. Чин юрти вакиллари ушбу номга нақд 6 марта (1998, 2000, 2002, 2004, 2016, 2018) сазовор бўлган. Ўзбекистон эса бу борада қитьанинг иккинчи мамлакатига айланди.

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида фақатгина Россия (18 марта), Арманистон (3) ва Украина (2) шахмат олимпиадасида ғалаба қозонган. Энди улар орасида Ўзбекистон ҳам бор!

Айтиш керакки, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ушбу мусобақадан олдин шахмат олимпиадасида медаль жамғариш рейтингида 17-ўринни эгаллаб турган эди. Аммо Ҳиндистондаги чемпионликдан сўнг нақд 6 поғона юқорилаб, 11-ўриндан жой олди.

Эътиборлиси, сайёрамизда 200 дан ортиқ мамлакат ичида фақатгина 10 та давлат вакиллари шахмат олимпиадасида зафар қучган холос. Бугун ушбу рўйхат яна биттага ортди ва Ўзбекистон ўз номини шахмат тарихига ёздириб қўйди!

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
09/08/2022 18:35
Сайт администраторлари! Маълумотни тугрилаб куйинглар! Россия 18марта чемпион булмаган! СССР 18 марта чемпион булган. Кандай килиб хар 2 йилда утказиладиган мусобакада мустакил булганига энди 31 йил булган давлат 18марта чемпион булиши мумкин??? Россия 6марта чемпион булган. Хитой хам 2мартагина чемпион булган.