
“Йил нокаути” соврини учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинди!
Аралаш яккакурашлар бўйича ҳар йили ўтказиладиган "World MMA Awards" мукофоти ташкилотчилари “Йил нокаути” соврини учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Номзодлар орасида ўтган йили октябрь ойида, Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтган "UFC 308" турнирида арманистонлик Армен Петросянни нокаутга учратган россиялик Шарабутдин Магомедов ҳам бор.
Шарабутдин Магомедов (Россия) – Армен Петросян (Арманистон), UFC 308;
Густаво Оливейра (Бразилия) — Анас Азизун (Франция), PFL Europe 2;
Маурисио Руффи (Бразилия) — Маурисио Руффи (АҚШ), UFC 313;
Роберто Солдич (Хорватия) — Сайгид Арсланалиев (Россия), ONE 171;
Фарес Зиам (Франция) – Мэтт Фревола (АҚШ), UFC Fight Night 243.
Фикрлар