Йилига 130 та гол ураётган 15 ёшли ҳужумчи пайдо бўлди
Дортмунд клуби тизимида тарбияланган 15 ёшли Юссуфа Мукоко асосий таркибда тўп суришга тайёр бўлди ва Бундеслигади дебютини нишонлашга яқин турибди.
- Биз рекордлар ортидан қувмаймиз. Юссуфа – ўзига хос талант, у йил охиригача ўз голлари сонини 130 тага етказиб олади. У юқори даражадаги ўйинларга тайёр, - деди “Боруссия”нинг ёшлар бўйича координатори Ларс Рикен.
Мукоко жорий мавсум “Боруссия U17” таркибида 56 та учрашувда 90 та гол урди. Шунингдек, 19 ёшгача бўлган футболчилар таркибида ҳам 30 та ўйинда 34 та гол уришга эришди.
Бундеслигада майдонга тушган энг ёш футболчи Нури Шахин ҳисобланади. У дебют учрашувинги ўтказган куни 16 ёшу 11 ойлик ва 1 кунлик эди. Мукоко 20 ноябрь куни 16 га тўлади.
Фикрлар