Йилнинг энг яхши аёл футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди
Аввал хабар берганимиздек, йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – UZ Football Awards тадбирини ўтказади.
UZ Football Awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ZO’R TV нинг Renaissance Hall тантаналар залида бўлиб ўтади.
Бугун ПФЛ аёллар Олий лигасидаги "Энг яхши футболчи" бўлишга номзодлар рўйхатини маълум қилди. Қуйида даъвогарлар билан танишиб олишингиз мумкин:
Умида Зоирова (“Бунёдкор-W) — 22 ўйин, 5 гол
Диёра Ҳабибуллаева (“Сўғдиёна-W”) — 19 ўйин, 32 гол
Мафтуна Шойимова (“Севинч”) — 21 ўйин, 13 гол
Людмила Карачик (“Бунёдкор-W”) — 21 ўйин, 27 гол
Фусеина Мумуни (“Сўғдиёна-W”) — 21 ўйин, 31 гол
Саида Галимова (“Бунёдкор-W) — 22 ўйин, 10 гол
Фикрлар