Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Атлетико" пешқадамликни қўлга олди
Испания Ла Лигаси 9-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Кадис" беллашуви мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Матрсачилар" сафида голларга Жоау Фелиш (дубль), Маркос Льоренте ҳамда Луис Суарес муаллифлик қилди. Ушбу ғалаба эвазига мадридликлар очколари сонини 17 тага етказиб, турнир жадвалида "Реал Сосьедад" клуби билан қўшҳокимлик ўрнатиб турибди.
- 90+3'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Фелиш ўйинга якуний нуқтани қўйди!
Анхель Корреа икки рақибини чалғитиб, шеригига тўп оширди. Фелиш қулай имкониятдан фойдаланди.
- 90'
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Ўйин темпи пасайди. Жамоалар қолган вақтни расмиятчилик учун ўтказаётгандек, гўё.
- 85'
Кондогбиа огоҳлантирилди.
- 83'
Тўп Фелишнинг қўига тегди. Меҳмонларда стандарт вазият.
- 80'
"Атлетико" бурчак тўпидан ҳеч қандай фойда чиқара олмади.
- 77'
Фелиш фойдали ҳаракатлари билан ажралиб турибди.
- 75'
Симеоне шогирдлари ўзаро узатмалар амалга ошириб, ўйин темпини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.
- 72'
Коке ҳамда Луис Суарес захирага олинди. Улар ўрнига Кондогбиа ва Тома Лемар ўйинга қўшилди.
- 70'
Сауль кучли зарба йўллади. Аммо зарбага бироз аниқлик етишмади.
- 67'
"Кадис" футболчилари қисқа узатмалар билан олдинга ўтишга уринмоқда. Бироқ мехмонлар ҳимояда ишончли ўйнаяпти.
- 65'
Меҳмонлар навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.
- 62'
Эктор Эррера ўрнига Лукас Торрейра майдонга тушди.
- 59'
Изкудеронинг зарбасини Облак чиройли ҳаракатлари билан бартараф этди.
- 57'
Йенс Йонссон огоҳлантирилди.
- 55'
Анхель Корреа ўйинга қўшилди. Унинг ўрнига Маркос Льоренте захирага олинди.
- 53'
Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларига қулоқ солиб, голни ҳисобга олди. Офсайд бу вазиятда йўқ эди.
- 51'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Суарес ҳисобни йириклаштирди!
Бирга-бир вазиятга чиққан Луис дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олди. - 48'
"Атлетико" футболчилари бурчакдан етказиб берилган тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Бўлим сўнгида тўп назорати яна мадридликлар томонда.
- 41'
Понсенинг зарбасига аниқлик етишмади. Тўп устун юқорисидан ўтиб кетди.
- 39'
Хименес ўз жарима майдони яқинида рақибига нисбатан бироз қалтис ўйнади.
- 36'
Жарима майдонига узатилган тўп Суарес учун кучлилик қилди. Ҳужумчи тўпга ета олмади.
- 34'
Меҳмонларнинг қарши ҳужуми ноаниқ узатма туфайли тўхтат қолди.
- 33'
Саулнинг голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.
- 30'
Тўп назорати ҳам меҳмонлар тарафга ўтмоқда. "Атлетико" қарши ҳужумларда қулай фурсат кутяпти.
- 27'
"Кадис" футболчилари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.
- 25'
Ҳисобда ортда қолаётган меҳмонлар олдинга ўтишга мажбур бўлмоқда.
- 22'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Льоренте ҳисобдаги фарқни оширди!
Жарима майдони ичида пас қабул қилган Маркос яқин бурчакка зарба йўллади. Дарвозабон бу сафар ҳам ожиз қолди. - 19'
"Матрасчилар"нинг ҳужумлари хавфли тус олиб бормоқда.
- 16'
Корреа офсайдда қолиб кетди.
- 15'
"Кадис" ҳужумда анча фаол ўйнамоқда.
- 13'
Эрмосо жарима майдони яқинида қоидани бзди.
- 10'
Яна мадридликлар ҳужумда қоидани бузди.
- 8'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фелиш ўз номини таблога ёздириб қўйди.
- 6'
Триппьер ҳужумда қоидани бузди.
- 5'
"Атлетико" тўпни ўзида ушлаган ҳолда рақиб хатосини кутяпти.
- 3'
Льорентенинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
- 2'
Дастлабки дақиқалардан олдинга ўтган мадридликларнинг ҳужуми Саулнинг ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси шай!
Фикрлар