Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим якунида фаолликни оширган "шерлар" Диёр Холматов ҳамда Эрен Дердийок томонидан киритилган голлар эвазига ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 62-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Черан жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.

Шу тариқа, "шерлар" очколари сонини 19 тага етказиб олган ҳолда, 1-ўринга кўтарилиб олди. 5-поғонадаги "Қўқон-1912" ҳисобида 12 очко бор.

  • Суперлига
  • 8-тур

Пахтакор

  • Холматов Диёр 39'
  • Эрен Дердийок 45+1'
  • Драган Черан 62'
3 : 0

12/05/2021 18:50

Қўқон-1912

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. "Пахтакор" яна биринчи ўринга кўтарилиб олди!

  • 90+5'

    Холдорхонов ҳужумда қоида бузди.

  • 90+4'

    Фаррух Сайфиевнинг узатмасини Холмуҳаммедов узоқлаштирди.

  • 90+2'

    Хюистра шогирдлари ҳамон устунликда ҳаракат қиляпти. Меҳмонлар қарши ҳужумларга таянмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

     Дердийок ўрнига Холдорхонов, Аъзамов ўрнига Чобанов туширилди.

  • 85'

    Черандан пас қабул қилиб олган Эркинов тўпни йўқотди.

  • 83'

    Сўнгги дақиқаларда назорат мезбонлар томонда бўлиб турибди.

  • 81'

    Яқин масофадан берилган зарбани Қувватов қайтарди. Уни устига, "Қўқон-1912" футболчиси офсайдда қолиб кетган экан.

  • 79'

    Диёр Холматов ҳамда Сардор Собирхўжаев ўрнига Азиз Турғунбоев ва Шароф Муҳитдинов ўйинга қўшилди.

  • 76'

    Ҳозиргина майдонга тушган Алижоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 76'

    "Қўқон-1912" сафида ўзгариш: Шоҳназар Норбеков ўрнига Андрей Сидоров майдонга тушди. "Пахтакор" таркибида Йўлдошев ўз ўрнини Хожиакбар Алижоновга бўшатиб берди.

  • 75'

    Диёр Холматовнинг узоқ масофадан берган зарбасини меҳмонлар посбони қайтарди.

  • 72'

    Шохназар Норбековнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди.

  • 70'

    Ашурматов шогирдлари рақиб қаршилигини синдира олмаяпти.

  • 67'

    Эрен Дердийокнинг стандартдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 65'

    Чераннинг оёғини босиб олган Ойбек Рустамовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 64'

    Футболчилар асабларини жиловлаб олиши зарур.

  • 62'

    ГООООООООООООЛ! Черан ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Ўзидан ўнг бурчакка кучли зарба берган Драган дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 60'

    Жарима майдони ичида қўқонликлар посбони Дердийокни йиқитди. Бу - пенальти!

  • 58'

    "Шерлар"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.

  • 55'

    Тўп назорати пойтахтликлар томондаб ўлиб тўрибди.

  • 52'

    Холмуҳаммедовнинг ақлли узатмасидан кейин жамоадошлари тўпга зарба бера олмади.

  • 50'

    Жарима майдони яқинида Йўлдошев рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 48'

    Хюистра шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 46'

    Ашурматов 3 та ўзгаришга қўл урди: Муҳаммаданас Ҳасанов, Иқбол Маликжонов, Мўмин Мелиев ўрнига Сардор Азимов, Ойбек Рустамов ва Якуба Бамба ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Бугун "Пахтакор" рақибни класс эвазига мағлуб этмоқда.

  • 45+1'

    ГОООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Холматовнинг аниқ узатмасидан кейин Дердийок дарвозани ишғол этди.

  • 45'

    Биринчи таймга 4 даиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Собирхўжаевнинг зарбасидан кейин тўп рекошет натижасида майдонни тарк этди.

  • 44'

    Мелиев Аброр Исмоиловга нисбатан марказда қоида бузди. Тўп "шерлар"га қайтарилади.

  • 42'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган қўқонликлар олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда.

  • 39'

    ГООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба берган Диёр Холматов дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 38'

    Учрашув қарама-қарши ҳужумлар остида давом этмоқда.

  • 35'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Эрен Дердийок ноаниқ зарба берди.

  • 34'

    Бу сафар рақиб футболчиси берган зарбани "Қўқон-1912" дарвозабони қайтарди.

  • 32'

    Хюисрта шогирдлари тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 29'

    Бу сафар Маликжоновнинг уринишидан кейин тўпни мезбонлар посбони қайтарди.

  • 28'

    Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Қувватов Мелиевнинг зарба йўллашига ҳалал беришни уддалади.

  • 26'

    Собирхўжаев Бекмуродовнинг оёғини босиб олган вазиятдаги қизил карточка эҳтимолини кўриш учун ҳакам майдон четига йўл олди.

  • 24'

    Фарҳод Бекмуродов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 21'

    Яхши очилган Сайфиевни Исмоилов тўп билан таъминлади. Фаррухнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 19'

    Ўйин тизгини пойтахтликлар қўлида бўлиб турибди.

  • 17'

    Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпга Норбековнинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 16'

    Ўнг қанотдан олдинга ўтган Эркиновни Мерзляков тўхтатди.

  • 14'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Тезкор гол ура олмаган томонлар эҳтиёткорлини биринчи планга киритди.

  • 12'

    Меҳмонларнинг ҳужуми хавфли чиқди. Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Норбеков ноаниқ зарба йўллади.

  • 10'

    Дердийокнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 8'

    Ўйин назорати "шерлар" томонда бўлиб турибди.

  • 5'

    Қўқонликлар рақиб ҳужумларини қийинчилик билан бартараф этяпти.

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари фаоллик кўрсатмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!