Йирик ҳисобдаги мағлубиятга "Сурхон" бош мураббийи қандай изоҳ берди?
Ўзбекистон Coca Cola кубоги 1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сурхон” (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Владимир Андреев мағлубиятнинг сабабини қуйидагича изоҳлади:
- Нима десам бўлади? Ўзингиз кўрдингиз, бугун таркибимизда катта ўзгаришлар бўлди. Ёшларни синаб кўрдик. Улар учун ҳам бу катта мактаб бўлди. “Қўқон-1912” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун борича, кучимиз етганича ўйнадик. Гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши бўлаётганди. Ёш футболчиларимизга тажриба етишмади.
Айни дамда жамоамиз сафида майдонга тушган кўплаб футболчилар келажакда яхши ўйинчи бўлиб камол топишига ишонаман. Сурхондарё ҳар доим яхши футболчиларни етиштириб берган.
Қўқонга нима сабабдан асосий таркибимиз келмади? Айрим футболчиларнинг чиптаси бор эди. Баъзи футболчиларда микрожароҳат бор, шунга ўхшаш муаммолар жамоамизда бор эди. Очиғи, бу саволга аниқ жавоб беролмайман, - деди Владимир Андреев.
Фикрлар