Йоан Бонни: "Лаутаро доим гол уришни хоҳлайди"
Интер" ҳужумчиси Анж-Йоан Бонни жамоадошлари Лаутаро Мартинес ва Маркус Тюрам ҳақида гапирди.
"Мен Лаутаронинг голларга бўлган чанқоқлигидан ҳайратда қоламан. Бу ёшда "Интер" тарихида энг яхши тўртинчи тўпурар бўлиш ажойиб ютуқ. У доим гол уришни хоҳлайди - голлари чиройли ёки чиройли эмаслиги муҳим эмас.
Маркусга келсак, у ҳамма нарса қила олади: Гол уриш, тўпни олиб юриш, узатма бериш. Балки мен у билан кўпроқ умумийликларга эгадирман, лекин биз барибир бошқачамиз ва бирга ўйнай оламиз", - деди Бонни "La Gazzetta dello Sport" нашрига берган интерьвюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" 23 ноябр куни дербида "Милан" билан тўқнаш келади.



Фикрлар