Йоан Кабай Францияга қайтишни хоҳламоқда
Ads

 

Англиянинг “Кристал Пэлас” клуби ярим ҳимоячиси Йоан Кабай фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 31 ёшлик хавбек Францияга қайтишни хоҳламоқда. Чунки футболчи ватанида фаолиятини якунлашни истамоқда.

Шунингдек, Франциянинг бирор бир клуби билан кўп йиллик шартнома имзолашни истамоқда. Айни пайтда Кабай учун “Марсель” ягона номзод бўлиб турибди.