Йоахим Лёв АПЛ жамоаларидан бирини бошқариши мумкин

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев АПЛ чемпионатини ёқтиришини айтиб ўтди. У келажакда инглиз клубларидан бирини бошқариш истаги борлигини яширмаган.

58 ёшли мутахассиснинг Германия футбол уюшмаси билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

АПЛ мен учун ҳар доим қизиқарли бўлган. Бу ажойиб лига. Нима бўлишини эса кўрамиз. 2020 йилдаги Европа чемпионатидан сўнг кўп нарсага ойдинлик киритилади.

– Ҳозир мен икки йилдан кейин нима бўлишини айта олмайман. Менга Германия термасини бошқариш ёқади ва бу менга мотивация беради, – дейди Лёв.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!