Йоахим Лёв рекорд остонасида
Ads

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Бундестимда ўзига ҳос рекорд ўрнатди.

Гап шундаки, бугун Перуга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйини 58 ёшли мутахассис учун Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидаги 167-ўйин бўлади. Эътиборлиси, у бу борада рекордчи ҳисобланган Зепп Гербергерга тенглашиб олди.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кейинги учрашув Лёв исмини Германия терма жамоаси тарихига ёздириб қўяди.