Ёрқин Кейлор, жамоа мотори Клод ва имкон берилмаган Это’о! «Реал» қадрига етмаган юлдузлар рамзий жамоаси

SPORTS.uz Мадрид супер клуби таркибида олиб қолиши шарт бўлган футболчилардан иборат рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

Кейлор Навас

лщкулпщулрукр

«Менга Испанияда ишонмайдиганлар жуда кўп эди. Тўғри, жамоадошларим доимо қўллаб-қувватлаб турган, бироқ нимадир камлик қилгани рост. Парижда бахтиёрман. Энг муҳими, менга ҳеч ким шубҳа кўзи билан боқмаяпти.»

Дарвозабоннинг сўзларида ҳақиқат мавжуд. Флорентина Перес у ишончли ўйин кўрсатаётганига қарамай, аввалига Давид Де Хеа билан алоқага чиқди. Кейинроқ Тибо Куртуани клубга таклиф этди. ЕЧЛда 3 бор олтин медаль эгасига айланиш учун энг катта ҳисса қўшган Навас четга суриб ташланди. Ваҳоланки, тажрибали посбон ҳозир ҳам «Реал»га асқатиши мумкин эди. Перес эса, уни клуб имижига тўғри келмагани учун ҳам қўйиб юборди.

Хуанфран Торрес

лукрщлкещке

«Атлетико» Мадрид афсонасига айланган йигит ҳам «Реал»га бегона эмас. У ўз вақтида, ўнг қанотда ишончли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишга муваффақ бўлганди. Академия тарбияланувчиси бўлишига қарамай, клуб ҳимоячига умуман имкон тақдим этмади. Катта эҳтимол билан, Хуанфран «Реал»га зарар келтирмаган бўлар эди.

Начо Фернандес

уклщпукщлпук

Бу номни эшитиб ҳайрон бўлишингиз мумкин. Ахир у ҳозир ҳам «Реал»да, бироқ унинг клуб учун аҳамияти жуда ҳам паст. 20 йил академияда, сўнг 10 йил захирада ўтирган йигит дунёнинг исталган жамоаси мудофаа етакчисига айланиши мумкин. Универсал футболчи негадир Мадридда ҳеч қачон асосий таркиб аъзосига айлана олмади. Тўғрироғи, унга ишонч билдиришмади. Шунга қарамай, испаниялик ҳимоячи клубга содиқ қолишда давом этмоқда. Балки, йиллар ўтиб, жуда кўп нарсага улгурмаганини ҳис этар. Балки, совриндор фаолияти билан фахрланар. Бунисини энди вақт кўрсатади.

Эстебан Камбьяссо

лукщплущклпук

Аргентиналик футболчини кўплаб мухлислар таянч зонасида кўришга кўникиб қолган, аммо у марказий ҳимоячи. Тўғри, кейинроқ тўлиқ майдон марказига кўчиб ўтди, аммо факт фактлигича қолади. Академия ва ёшлар жамоаларида ҳимояга жавоб берган йигит ҳам «Реал» учун кераксизга айланганлар қаторида. 16 ёшида у билан Мадрид жамоаси шартнома имзолади. 8 йил давомида Эстебан клуб учун меҳнат қилди, бироқ 24 ёшида ўзи истаган контрактни жамоа тақдим этмади. Оқибатда, у «Интер»га эркин агент сифатида келиб қўшилди. Футболчи ҳеч қачон Мадридни Миланга алмаштирганига афсус чекмайди. Сабаби, «нерадзуррилар» учун қаҳрамонга айланди. Айниқса, требл қайд этилган мавсум унинг бенефисига айланиб кетган эди.

Тео Эрнандес

укджрпудкзру

«Реал» Теонинг имкониятларини юқори баҳолаган эди. «Атлетико»дан катта сумма эвазига харид қилганига қарамай, атиги бир мавсум имкон берди холос. Амалдаги ЖЧ ғолиби адаптация жараёнини тўлиқ ўтаб бўлмай, захира ўриндиғидан муқим ўрин эгаллади. Кейинги мавсумни ижара асосида «Реал Сосьедад»да ўтказди. Кейинроқ, «Милан»га сотиб юборилди. Бугунги кунда Тео нафақат Италия, балки кучли бешликдаги энг сифатли чап қанот ҳимоячиси саналади.

Клод Макелеле

дрезкркзедркер

Янги аср бошида «Реал» тепасига келган Перес «Галактикос»ни йиғишни бошлади. Аввалига Фигу, Зидан, Роналдо таркибга қўшиб олинди. 2003 йилга келиб, Дэвид Бекхэм коллекцияни бойитди. Перес бундай жарангдор номлар орасида Макелеленинг бўлишини истамади чоғи, уни сотиб юборишга қарор қилди. Ваҳоланки, бутун юлдузли таркиб Клоднинг қора меҳнати эвазига порлаётган эди. Клодни кетиши, клубдаги баланснинг йўқолишига сабаб бўлди.

Уэсли Снейдер

лукщплщуклп

2009 йилда Перес сайловларда ғалаба қозонди ва жамоа президентига айланди. Қаҳрамонимиз биринчи навбатда клубни голландияликлардан тозалашни бошлади. Уэсли атиги 15 миллион евро эвазига «Интер»га сотиб юборилди. Снейдер учун бу ҳаётидаги энг катта совғага айланди. Жозе Моуриньо қўл остида ярим ҳимоячи требл қайд этди. Ёзда эса, терма жамоасини ЖЧ финалига қадар олиб чиқди. Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, ўша йили «Олтин тўп» учун Уэсли Мессидан ҳақлироқ эди.

Маркус Льоренте

удкрлущклрущклрук

Ҳозир «Атлетико»нинг юрагига айланиб улгурган Маркус ҳам «Реал» академияси тарбияланувчиси саналади. «Матрасчилар» сафида 69 ўйинда иштирок этишга улгурди. Сермаҳсуллик ҳам жойида. 15 гол ва 14 ассист. Энг муҳими шундаки, Льоренте майдон марказида универсал. У бир нечта позицияларни муаммосиз ёпишга қодир. Қаҳрамонимиз бундан бир неча йил илгари «Реал»да қолиш учун маоши қисқартирилишга ҳам рози эди, аммо унинг имкониятларига «Қироллик клуби» паст баҳо берди. Агар «Атлетико» чемпионликни қўлга киритса, «Реал» Льоренте учун афсус чекиши турган гап. Сабаби, Симеоненинг бугунги кундаги асосий жангчиларидан бири айнан «Реал» қадрламаган йигитча.

Анхель Ди Мария

aaaa121212

Тўғриси, ҳали-ҳамон аргентиналик футболчи нима учун қўйиб юборилгани кўпчиликка қизиқ. «Реал» билан ЕЧЛда зафар қучган Анхель финалнинг энг яхши футболчиси, деб топилади. Мавсум сўнггида эса, Перес уни 75 миллион евро эвазига «Манчестер Юнайтед»га сотиб юборди. Маълум бўлишича, Флорентино шу тариқа Хамес Родригеснинг трансфери учун пул жамғармоқчи бўлган. Ваҳоланки, ди Мария аллақачон клубнинг етакчиларидан бирига айланиб бўлган эди. Унинг ўрнини эгаллаган Хамес эса, абадий захира қуроли бўла олди холос.

Хуан Мата

дерзкрдзкедр

Мата «Кастилья»да фантастик ўйин намойиш этган бўлса-да, асосий жамоада дебют қила олмади. 19 ёшга тўлгунига қадар ярим ҳимоячи «қаймоқранглилар»дан таклиф келиб тушишини кутди. «Реал»дан садо чиқмагач, «Валенсия» билан шартнома имзолади. Ўзининг биринчи мавсумидаёқ, у «Ла Лига»ни ёндириб юборади. Кейин ЕЧЛ, ЖЧ ва Европа чемпионлигини қўлга киритди. «Реал» эса, ҳафтасига 17 минг евро маошни тежаб қолганига бир неча бор афсус чекишга мажбур бўлди.

Самуэл Это’о

рлкелрщкелрек

Самуэл 16 ёшда «Реал» аъзосига айланди. Асосий таркибга кира олмагач, «Реал» уни турли клубларга ижара асосида жўнатишни бошлади. Охири камерунлик футболчи «Мальорка»да қўним топди. Испаниянинг кичик шаҳри жамоасида голларни қалаштириб ташлагач, уни «Реал» ортга қайтаришга уринди, аммо «Барселона» чаққонлик қилди. Самуэл Каталонияда 8 совринни боши узра кўтарди. Кейинроқ «Интер» билан требл қайд этишга ҳам муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!