
Ёрқин нокаутчи UFC рўйхатидан чиқарилди!
UFC нинг суринамлик машҳур жангчиси ва ёрқин нокаутчи Жаирзиньо Розенстрайк UFC рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда UFC матбуот хизматига таяниб "AllBoxing" хабар берди.
Розенстрайк 2019 йил февралидан бери UFC промоушенида 15 та жанг ўтказиб, 9 ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Жаирзиньо сўнгги бор "UFC Fight Night 250" турнирида россиялик Сергей Павловичга қарши октагонга кўтарилиб, якунда очколар эвазига мағлуб бўлди.
Фикрлар