Ёш футболчи “Барса”нинг энг қиммат ўйинчисига айланди

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали дунёнинг энг қимматбаҳо ярим ҳимоячилари рўйхатини янгилади.

Унга кўра, “Барселона” вакили Педри, “Боруссия Дортмунд” ўйинчиси Жуд Беллингем ва “Манчестер Сити” футболчиси Фил Фоден дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари сифатида эътироф этилди.

Машҳур портал ёш ўйинчиларнинг ҳар бирини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Шу тариқа, Педри “Барселона”нинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!