Ёш каратэчиларимиз Хорватиядаги лицензион мусобақага жўнаб кетишди
Ads

29-30 июнь кунлари Хорватиянинг Умаг шаҳрида каратэ бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Баҳсларда ўзбекистонлик ёш каратэчилар ҳам иштирок этадилар. 

Эътиборли томони, ушбу мусобақада Буэнос-Айресдаги III ёзги Олимпия ўйинлари лицензиялари ўйналади. Умагдаги турнир каратэ бўйича сўнгги лицензион турнир ҳисобланади. Айнан ўша ерда ёш каратэчиларимиз Аргентина Олимпиадасида қатнашиш масаласини узил-кесил ҳал қиладилар.

Терма жамоамиз Хорватияга қуйидаги таркибда жўнаб кетди:

-53кг: Дилдора Алиқулова
-59кг: Бону Эгамбердиева
-68кг: Саидислом Жўраев
-61кг: Шохрухбек Турсунмахамматов
+76кг: Шаҳзоджон Боймуҳаммедов

Мураббий: Фарҳод Аҳмедов