Ёш курашчиларимиз қитъа чемпионатида ўн учта медаль қўлга киритишди

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз мусобақани 13 та медаль билан тугатди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Сўнгги кун дастурида эркин кураш бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Унда бронза медали учун гиламга чиққан Арслан Раҳимов (-61 кг) мўғулистонлик Энхболд Энхбатни 8-2, -92 кг вазндаги Равшанбек Жумабоев эса кореялик Ча Сео Хюнни 10-2 ҳисобида таслим этиб, совриндорлар қаторидан жой олишди. Афсуски, яна икки вакилимиз мазкур босқичда имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, спорт курашлари бўйича ёшлар терма жамоамиз мусобақани 2 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медаллари билан якунлади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ва жамоамизни ушбу натижа билан табриклаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!