ЁШ ПОЛВОНЛАР ТОШКЕНТДА БЕЛЛАШМОҚДА

 

Пойтахтимизда юнон-рум кураши бўйийича ўсмирлар ўртасида очиқ турнир бошланди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда мамлакатимиз спорт курашлари ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ёшлар ўртасида Олимпия спорт турларини янада оммалаштириш, улар ўртасидан истеъдодли спортчиларни саралаш ва терма жамоа сафига қўшиш мақсадида ўтказилаётган “Ёш ботирлар” мусобақасида юзга яқин ёш полвонлар олти вазн тоифасида ўзаро беллашмоқда.

- Мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад навқирон авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиб, ўз саломатликларини янада яхшилаш ва ўз маҳоратларини кўрсатишга имкон яратишдир, – дейди Ўзбекистон спорт курашлари ассциацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси Аҳмаджон Алимов. – “Ёш ботирлар” мусобақасида мамлакатимизнинг қарийб барча туманларидан, қолаверса, Қозоғистон ва Тожикистондан келган ёш полвонлар ҳам иштирок этмоқда.

Мусобақа давом этмоқда.

Муобақанинг натижалари билан Sports.uz интернет портали орқали бироз кечроқ танишишингиз мумкин.