Ёш полвонларимиз Чилида Жаҳон чемпионлиги учун курашишади
Ads

9-13 август кунлари Чили пойтахти Сантьяго шаҳри дзюдо бўйича ўсмирлар ва терма жамоалар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Дунёнинг 68 мамлакатидан келган 453 нафар ёш полвонлар иштирок этиши кутилаётган ушбу мусобақада юртимиз шарафини 14 нафар   спортчи ҳимоя қилади.

Хусусан, эркаклар баҳсида барча 8 вазн тоифасида юртимиз шарафини 10 нафар йигитларимиз ҳимоя қилса, аёллар ўртасидаги белашшувларда 4 нафар қизимиз худди шунча вазн тоифасида татамига чиқади.

Демак, айни пайтда океан ортига йўл олувчи спортчиларимиз рўйхати қуйидагича:

Эркаклар:

-50 кг: Мақсуд Очилов, Исмоил Раҳимов; -55 кг: Хуршидбек Абдусаидов; -60 кг: Зафарбек Ўрмоналиев; -66 кг: Жайҳунбек Назаров; - 73 кг: Озодбек Муродов; -81 кг: Музаффарбек Тўрабоев; -90 кг: Акрам Бўронов, Чингизхон Шокиров; +90 кг: Эдгар Григорян.

Қизлар:

-40 кг: Ҳалимажон Қурбонова; -44 кг: Шукуржон Аминова; -48 кг: Сита Қадамбоева; -52 кг: Нилуфар Эрмагамбетова.