Ёш пойгачиларимиз Қозоғистон очиқ чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди

Ўзбекистон автоспорт ва картинг миллий федерацияси лицензияларига эга бўлган ўзбекистонлик спортчилар Халқаро тоифадаги картинг бўйича Қозоғистон Республикаси очиқ чемпионатининг 4-босқичида совринли ўринларни қўлга киритди.

22-23 июль кунлари Олмаота шаҳридаги “Сокол” автодромида картинг бўйича Қозоғистон Республикаси очиқ чемпионатининг халқаро тоифадаги 4-босқичи бўлиб ўтди.

Пойгачилар қуйидаги классларда ўзаро баҳс олиб боришди:

МИНИ

OK-J

KZ2

Ротакс Макс

МИНИ классида ҳамюртимиз Абубакир Қодиржонов 2-ўринни эгаллади. Ушбу классда шунингдек Владислав Ким (4-ўрин), Саидакбар Қодиржонов (5-ўрин) ҳамда Арсений Глова (10-ўрин) каби ҳамюртларимз ҳам иштирок этишди.

OK-J классидаги баҳсларда икки нафар ҳамюртимиз шохсупага кўтарилди. Жумладан, Амир Хамраев 2-ўрини, Сенман Ли эса 3-ўринни эгаллади. Таъкидлаш керакки, Амир Ҳамраев 2022 йилдан бери ушбу классда кучли учликка кириб келмоқда.

Афсуски, KZ2 классидаги беллашувларда вакилларимиз муваффақиятли қатнашишмади. Ушбу классда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жамолиддин Мирхасимов  12-ўрин билан кифояланди.

Ротакс Макс классида эса ҳамюртимиз Ясмина Эгамбердиева 5-ўринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!