Ёш шахматчиларимиз Олимпиадада иккинчи бўлди
Zohir2018
Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси бўлиб ўтди.
Мусобақада шарафини Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Абдусатторов Нодирбек, Синдаров Жавоҳир, ФИДЕ устаси Касимов Али, Мадаминов Муҳиддин, Халқаро тоифадаги спорт устаси Омонова Умида ҳимоя қилишди ҳамда турнирда қатнашган 250 ортиқ иштирокчи орасида жамоавий ҳисобда фахрли 2 - ўринни эгаллашди.
16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда бўлиб ўтади. 9 тур натижасига кўра, ҳамюртларимиз 15 очко жамғаришди. Биринчи ўринни Озарбайжон терма жамоаси 16 очко билан, 14 очко билан Беларус термаси учинчи ўринни эгаллашди.

Изоҳлар (0)