Ёш таеквондочиларимиз жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этишади
1-6 октябрь кунлари Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Тошкентда ўтган якуний йиғиндан кейин ёшлар терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз таркибини маълум қилди. Унга кўра, бўлажак дунё биринчилигида қуйидаги таэквондочиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:
Йигитлар:
-45 кг: Дилмурод Маъруфжонов
-48 кг: Беҳруз Салимов
-51 кг: Козимжон Рустамов
-55 кг: Асадбек Соаталиев
-59 кг: Шоҳжаҳон Аҳмедов
-63 кг: Шоҳжаҳон Юнусов
-68 кг: Ахрорбек Абдуғаффоров
-73 кг: Аҳаджон Мухторов
-78 кг: Муҳиддин Яхшибоев
+78 кг: Нурлан Байхожаев
Қизлар:
-42 кг: Валерия Хегай
-44 кг: Мадина Шониёзова
-46 кг: Лайло Ҳасанова
-49 кг: София Хан
-52 кг: Шаббона Абдувалиева
-55 кг: Диёра Нишонова
-59 кг: Мубина Бабасаидова
-63 кг: Севинч Хайитова
-68 кг: Шаҳризода Аҳмедова
+68 кг: Феруза Эрназарова
Фикрлар