Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таиланднинг Паттая шаҳрида U-15 ва U-20 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатига старт берилди. Айни пайтда U-15 ёш тоифасида юнон-рум кураши баҳслари якунига етди. 

Унда ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Олтин медал:
-38 кг: Абубакр Қурбонов
-41 кг: Маҳмуджон Аҳмедов
-44 кг: Бобур Сайфуллоев

Кумуш медал: 
-68 кг: Руслан Овезмуратов

Бронза медал:
-48 кг: Мирислом Ғофуров
-52 Абдулазиз Хотамов
-62 кг: Беҳруз Абдупаттоев 
-85 кг: Темур Уралов

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!