Ёшлар ўртасида ЎФФ Кубоги бўлиб ўтади

 

Шу йилнинг 12-17 декабрь кунлари ЎФФ биноси олдидаги сунъий қопламали майдонида 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу турнирда жами 8та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашади. ЎФФ Кубогига қуръа ташланди ва жамоалар қуйидаги гуруҳларга бўлинди:

“А“ гуруҳи: “Фарғона”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Спартак”

“В” гуруҳи: “Локомотив”, “Насаф”, “Машъал”, “Андижон”

Мусобақанинг дастлабки кунида қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

09:00 “Фарғона” – “Бунёдкор”

11:00 “Локомотив” – “Андижон”

13:00 “Пахтакор” – “Спартак”

15:00 “Машъал” – “Насаф” 

ЎФФ Кубоги мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад янги ташкил этиладиган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор селекционерлар турнирни кузатиб бориши режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!