Йован Жокич: "Наманганда ҳар қандай рақиб "Навбаҳор"га қарши энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади"
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг сербиялик 31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Йован Жокич бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
– Бўлажак рақибимиз “Бухоро” жорий мавсум ўйинларини яхши ўтказмоқда ва айни пайтда Про лига пешқадами бўлиб турибди. Шу боис, бухороликлар жамоамизга мазкур баҳсда муносиб қаршилик кўрсатишга интилишади.
Умуман олганда, Наманганда ҳар қандай рақиб “Навбаҳор”га қарши яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қилади ва бўлажак беллашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси 1-даврасининг сўнгги ўйинларида салбий натижалар қайд этиб, жамоамиз мухлисларини ранжитиб қўйдик. Шу боис, бўлажак беллашувда ишқибозларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Мухлислардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.
Биз эса уларнинг ишончларини оқлашга интиламиз, - деди Йован Жокич.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар